Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
وََمَا أَضَلَّنَا إِلاَّ الْمُجْرِمُونَ
– „Бизларни фақат жиноятчи («доҳийлар») йўлдан оздирдилар“. [26:99]
Яна айтади:
وَأَضَلَّهُمُ السَّامِرِيُّ
– „Сомирий уларни йўлдан оздирди“. [20:85]
Яна айтади:
وَدَّتْ طَائِفَةٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يُضِلُّونَكُمْ وَمَا يُضِلُّونَ إِلاَّ أَنْفُسَهُمْ
– „Аҳли китобдан бир тоифаси сизларни (ҳақ динингиздан) адаштирмоқни хоҳлайди. Лекин улар ўзлари сезмаган ҳолларида фақат ўзларинигина адаштирадилар, холос“. [3:69]
Яна айтади:
إِنَّكَ إِنْ تَذَرْهُمْ يُضِلُّوا عِبَادَكَ
– „Чунки Сен агар уларни (ер юзида) қолдирсанг, улар бандаларингни йўлдан оздирурлар“. [71:27]
Яна айтади:
مَنْ تَوَلاَّهُ فَأَنَّهُ يُضِلُّهُ وَيَهْدِيهِ إِلَى عَذَابِ السَّعِيرِ
– „У (шайтонга эса) ўзини дўст тутган кимсани албатта йўлдан оздириш ва дўзах азобига йўллаш ёзиб қўйилган - ҳукм қилинган“. [22:4]
Яна айтади:
وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ
– „(Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди“. [4:60]
Бу оятларнинг мазмунида инсоннинг ўзи ҳидоят ва залолатни қилишига, ўзини ўзи адаштириши, бошқани адаштиришига ва шайтон ҳам адаштиришига очиқ далолатлар мавжуд. Бу ерда ҳидоят ва залолатнинг нисбати инсон ва шайтонга бериляпти, яъни инсон ўзи тарафидан ҳидоятланиб, ўзи тарафидан адашади. Бу эса ҳидоят ва залолатнинг Оллоҳга нисбати уни бажариш нисбати эмас, балки яратиш нисбати эканига қаринадир. Агар сиз бу оятларни бир-бирига ёнма-ён қўйиб, ташриъий жиҳатдан тушунсангиз, уларнинг ҳар бири бошқа-бошқа жиҳатга йўналганини кўрасиз. Масалан, бир оятда:
قُلِ اللَّهُ يَهْدِي لِلْحَق
– „Айтинг: «Оллоҳ ҳақ йўлга ҳидоят қилур»“, [10:35]
деса, бошқасида:
فَمَنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ
– „Ким ҳидоят йўлига юрса, фақат ўз фойдасига юрган бўлур“, [10:108]
дейди. Аввалгиси Оллоҳ ҳидоятлашига далолат қиляпти, кейингиси эса инсоннинг ўзи ҳидоятланади деяпти. Аввалги оятдаги Оллоҳнинг ҳидояти инсон қалбида ҳидоятни, яъни унда ҳидоят топиш қобилиятини яратиши, иккинчи оят эса инсон Оллоҳ яратган ҳидоятни топиш қобилиятини ишга солиб, ҳидоят топишини англатяпти. Шунинг учун бошқа оятда айтадики:
63-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|